Ўз Ру En
×

БОЛАЛАРНИ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИДАН АЙРАЙЛИК!

Баъзан кўча-кўйда ошиқиб кетаётган одамларга дуч келамиз. Орамизда йўл ҳаракати қоидаларига билиб-билмай амал қилмаётган, ўзи ва фарзандининг тақдирига бефарқ юртдошларимиз ҳам йўқ эмас. Йўл ҳаракати билан боғлиқ салбий ҳодисалардан болаларнинг жабр кўраётгани жуда анчли.

Ички ишлар вазирлиги академияси томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Галдаги тадбир пойтахтнинг МирзоУлуғбек туманидаги 308-сонли ўрта умумтаълим мактабида “Болаларни йўл-транспорт ҳодисаларидан айрайлик!” мавзуида ташкил этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, капитан Сардор Ғойибназаров йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишнинг долзарб аҳамиятини тушунтириб ўтди. Қизиқарли савол-жавобларга бой ўтган тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech