Ўз Ру En
×

БИЛИМЛИЛАР САРАЛАНДИ

Ёшларнинг билим салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш мақсадида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

Ўйиннинг илк саралаш босқичида 1-курс курсантларидан таркиб топган олтита жамоа ғолиблик учун беллашди. Иштирокчилар тарих, адабиёт ва мантиқ фанларига оид саволларга белгиланган вақт давомида жавоб беришди. Якуний натижага кўра ғолиблик 3-отряд билимдонларига насиб этди ва улар ўйиннинг финал босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, “Заковат” интеллектуал ўйинининг сўнгги босқичида ҳар бир курсдан биттадан жамоа куч синашади. 

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech