Ўз Ру En
×

БИЛИМЛАР СИНОВДАН ЎТДИ

Курсантларнинг суд-ҳуқуқ фаолиятига оид билим салоҳиятларини юксалтириш мақсадида ўтказилган “Жиноят-процессуал ҳуқуқ билимдонлари” викторинаси якунланди.

Кундузги таълимнинг 3-босқич курсантлари иштирок этган беллашувда “Адолат пешволари”, “Жиноят қидирув гуруҳи”, “Алъянс”, “Адолат” ҳамда “Поколение некст” жамоалари билим маҳоратларини намойиш этишди. Ҳакамлар ҳайъати билан танишувдан сўнг, жамоа аъзолари жиноят-процессуал қонунчилик ва суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ муаммоли саволларга жавоб беришди. Шундан сўнг ички ишлар органларининг жиноят-процессуал фаолиятида учрайдиган муаммоли вазиятларнинг олдини олиш ёки бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар  саҳна кўриниши орқали кўрсатиб берилди. Қизиқарли баҳс-мунозаралар викторинанинг қизиқарли руҳда ўтишига хизмат қилди.

Академиянинг Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси бошлиғи, подполковник Беҳзод Рашидовнинг таъкидлашича, билимлар беллашуви ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб, қонунчиликда амалга оширилаётган янгиланишлардан бохабар этиш орқали касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлайди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech