Ўз Ру En
×

БИЛИМДОНЛАР КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА

Ёшларни китоб ўқишга янада қизиқтириш, энг сара адабиёт намуналарини тарғиб қилиш орқали китобхонлик маданияти юксалтириш мақсадида энг яхши китобхон курсантлар учун тест синови ўтказилди.

Саралаш босқичида иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиётидан тузилган саволларга белгиланган вақт мобайнида жавоб топишга ҳаракат қилишди. Якунда энг юқори балл тўплаган 12 нафар курсант танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.

“Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг сўнгги босқичи жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади. Бу каби тадбирлар ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилади.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech