Ўз Ру En
×

БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

Академиянинг Жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси томонидан 2-босқич курсантлари учун «Жиноят қонуни билимдонлари» мавзуида викторина ўтказилди.

Дастлабки шартда иштирокчилар ўзларини таништириш асносида жиноят қонунчилигининг фаолият йўналишлари билан узвий боғлиқлик жиҳатларини тушунтириб бердилар. Иккинчи шарт “Жиноят ҳуқуқи” фанидан тузилган савол-жавобларга бағишланди. Сўнг жамоа аъзолари томонидан суд-тергов амалиётидан олинган муаммоли видеороликларни жиноят таркиблари бўйича квалификация қилиш баробарида, назарий билимларни амалий топшириқлар орқали бажаришди. Блиц-саволлар викторинанинг якуний шарт бўлди.

Ҳакамлар баҳолаган балларга кўра «Ёш профилактика инспекторлари» жамоаси биринчи ўринни, «Делта» ва «Ёш терговчилар», жамоалари эса муносиб равишда кейинги ўринларни эгаллашди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech