Ўз Ру En
×

БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилган беллашув Касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг жанговар қуролдан фойдаланиш кўникмаларини оширишга хизмат қилди.

 Хабарингиз бор, айни кунларда Академия ўқув полигонида ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган ходимлар касбий тайёргарликдан ўтишмоқда. Ўқув режасига биноан тингловчилар соҳага оид назарий ва амалий билимлар билан бирга, жанговар-жисмоний кўникмаларини ҳам мустаҳкамлаб боришяпти. “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ташкил этилган мазкур беллашувнинг дастлабки босқичида ҳарбий соҳага оид билимлар синовдан ўтказилган бўлса, кейинги шартда “Макаров” пистолети тўлиқсиз қисмларга ажратиб-йиғилди.

Беллашув якунига кўра биринчи ўрин 5-гуруҳ тингловчиси Абдужалил Имомовга, иккинчи ўрин 16-гуруҳ тингловчиси Достон Комиловга ва учинчи ўрин 8-гуруҳ тингловчиси Умиджон Абдужалиловга насиб қилди.

 

Шерзод ТАДЖИМЕТОВ,

Касбий тайёргарлик факультети цикл бошлиғи, подполковник.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech