Ўз Ру En
×

БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАР ПУХТА БЎЛИШИ КЕРАК

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси ташкил этган тадбир курсантлар учун назарий ва амалий жиҳатдан фойдали бўлди.

Академиянинг “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлари дастлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ўтказилган машғулотда иштирок этиб, пиёдалар оқимини бошқаришдаги техник воситалардан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Шундан сўнг бошқарма бош инспектори, подполковник Асқар Абзалхонов соҳа учун кадрлар тайёрлаш масаласи, шахсий таркибнинг касбий ва жанговар жисмоний кўникмаларини юксалтиришга қаратилаётган эътибор, айниқса кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ислоҳотлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига жорий этилаётган замонавий технологиялар ҳақида гапириб берди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир ушбу соҳада билим олаётган ўғил-қизларнинг келгусидаги фаолияти олдидан муҳим аҳамият касб этди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

                                      

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech