Ўз Ру En
×

БАРҲАЁТ ШЕЪРИЯТ ТАРАННУМИ

Юртимизда буюк аждодимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шоирнинг барҳаёт ижодига бағишланган тадбир Академия ўқув полигонида ҳам бўлиб ўтди.

Маънавият кечасида таниқли адабиётшунослар, шеърият вакиллари, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари сўз олиб, шоирнинг ҳаёти ва ижоди, бой меросини ўрганиш, асарларида илгари сурилган ғояларни кенг тарғиб этиш, ёш авлод тарбиясида адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш, буюк аждодларимизнинг улкан жасоратини ёшларга ибрат намунаси этиб кўрсатиш орқали уларнинг ватанпарварлик, фидоийлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш ҳозирги даврнинг муҳим талабларидан бири эканлигини алоҳида таъкидладилар.      

– Ҳазрат Навоий бобомизнинг асарлари тил, миллат ва дин танламайди, – деди Касбий тайёргарлик факультети тингловчиси Ҳабибулло Зикиров. – Бугун нафақат туркий тилга алоқадор давлатлар, балки жаҳонда ҳам навоийшуносликка эътибор ҳали-ҳануз сусаймаган. Чунки улуғ шоир асарларида обод-ахлоқ, эзгулик, тарбия, маънавий камолот, бунёдкорлик сингари умуминсоний ғоялар билан бирга, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги, жозибаси ва латофати ҳам юксак маҳорат билан қаламга олинган.

Тадбирда сўз мулкининг бебаҳо ғазаллари билан куйга солинган қўшиқлар ижро этилди.

 

Хайрулла ҚИЛИЧЕВ,

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech