Ўз Ру En
×

БАРҲАЁТ БЕБАҲО МЕРОС

Юртимизда ҳеч бир хонадон йўқки, ҳазрат Алишер Навоий китоблари кириб бормаган бўлса. Шоир “Хамса”сининг айрим бобларини-ку мактаб даврларидаёқ ёд олганмиз. Мустақиллик шарофати билан бобокалонимизнинг шеърий достонлари кўплаб нусхада чоп этилди.

  Ички ишлар вазирлиги академиясида мутафаккир таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан китоб ярмаркаси уюштирилди. Ўзбек адабиётининг энг сара асарлари, Навоий ва унга замондош шоирлар қаламига мансуб тарихий рисолалар, сўнгги йиллар адабиётшунос олимларимиз томонидан чоп эттирилган илмий-бадиий китоблар барчада қизиқиш уйғотди.

Бугунги кунда таълим муассасасининг Ахборот-ресурс марказида Алишер Навоий асарларининг электрон фондини яратиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Демак, ёш авлод орасида Навоий меросини ўрганиш ва тадқиқи этишнинг янги уфқлари қулоч ёяди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech