Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби катта ўқитувчиси Абдураҳмон Иргашевнинг маърузаси ички ишлар органларида ахборот-таҳлил фаолиятининг моҳияти, асосий тамойиллари ва ахборотларни баҳолаш мезонларига бағишланди.
Машғулотда Академия кундузги таълимининг “тезкор-қидирув фаолияти”, “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ҳамда “тергов фаолияти” мутахассисликлари бўйича таълим олаётган курсантлари иштирок этишди. Маъруза давомида ахборот-таҳлил тушунчаси, унинг мақсад ва вазифалари, асосий тамойиллари, ахборот фаолияти ва таҳлилий маҳсулотни амалиётга татбиқ этиш механизмлари, ахборот-таҳлилий бўлинмаларининг тоифалари ва давлат бошқаруви тизимидаги роли ҳамда ахборот-таҳлилий ҳужжатнинг тузилиши ва элементлари таърифи ёритиб берилди.
Машғулот давомида курсантлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган муҳим вазифаларнинг ижросини самарали таъминлаш бўйича муҳим тавсиялар олишди.
ИИВ Академияси ахборот хизмати