Ўз Ру En
×

АСОСИЙ МАҚСАД – МАҲАЛЛАЛАРНИ ХАВФСИЗ ҲУДУДГА АЙЛАШТИРИШ

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи Фарғона вилояти ички ишлар органларига яқиндан амалий ва методик ёрдам кўрсатиб, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширмоқда.

Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг амалдаги ижроси маҳалла институтининг самарали фаолиятига боғлиқ. Сўнгги йилларда тизимнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, маҳаллалардаги маънавий муҳитни яхшилаш, халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этиш борасида кенг қамровли ишлар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Зеро, жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда маҳалланинг ўрни беқиёс. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда тўхталиб, маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши, одамларнинг қувончу ташвишидан доимо хабардор бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаган эди.

Тарғибот-ташвиқот гуруҳининг фаолияти ҳам айни шу йўналишга қаратилган. Маҳалла кесимида ташкил этилаётган учрашувлар давомида Академия профессор-ўқитувчилари ҳудуддаги профилактика инспекторларининг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар асосида аҳоли билан мақсадли ишлаш тизимларини жорий этиш баробарида, жиноятчилик ва ҳуҳуқбузарликларнинг аҳволи, уларни келтириб чиқараётган сабаблар ва имкон бераётган шарт-шароитлар, аҳолининг турли қатлам вакиллари, айниқса ёшлар ва аёлларни қийнаётган муаммолар ҳам илмий-амалий жиҳатдан ўрганилмоқда.

Маълумки, Президентимизнинг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Кўрсатилаётган амалий ва методик ёрдам, олиб борилаётган тарғибот тадбирлари давомида ички ишлар органларининг бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, “профилактика испекторлари – яқин кўмакчи ва ҳамкор” тамойили асосида маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни таҳлил қилиш, аҳолининг ишсиз қатламини қийнаётган муаммолар юзасидан муҳим чора-тадбирларни амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech