Ўз Ру En
×

ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТ ДОЦЕНТИ МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Мамлакатимиз олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш самарадорлигини оширмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари иштирокида маъруза ва мастер-класс машғулотлари мунтазам равишда ўтказиб келиняпти.

Бу галги машғулотда Академия курсантлари конституциявий ҳуқуқ фани доирасида ўз билим салоҳиятларини мустаҳкамладилар. Ҳарбий-техник институт доценти Аслиддин Нуридуллаев шахснинг ҳуқуқий ҳолати ва мақоми, фуқаролик тушунчаси, фуқаролика эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари, шунингдек инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини таъминлаш масалаларини жамиятимизда кечаётган ислоҳотлар мисолида батафсил тушунтирди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech