Ўз Ру En
×

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАР ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАР

Ҳозирги кунда Фарғона вилоятининг Данғара туманида 49 та ички ишлар органлари таянч пункти фаолият кўрсатмоқда. Кейинги йилларда тумандаги ҳар бир ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва ёшлар билан мақсадли ишлашга устувор аҳамият қаратиляпти.

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи мазкур туманда ҳам бўлиб, соҳа ходимлари билан мулоқот қилишди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш, маҳаллаларда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, “оила – мактаб – маҳалла” ҳамкорлиги доирасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини оқилона йўлга қўйиш масалалари тадбирнинг асосий мавзуси бўлди.   

Таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистонни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари акс этган Ҳаракатлар стратегияси демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни назарда тутади. Хусусан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишдан кўзланган мақсад ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини мустаҳкамлашдир. Бу жараёнда ички ишлар органлари ходимлари халқ билан узвий мулоқотни йўлга қўйиб, уларнинг муаммо ва ташвишларини қонун доирасида ҳал этишлари, ҳуқуқ ва манфаатларини тўла ҳимоя қилишлари, бир сўз билан айтган, халқ ишончини қозона олишлари лозим. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech