Ўз Ру En
×

АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ ВА САМИМИЙ МУЛОҚОТ

Ички ишлар вазирлиги академияси ишчи гуруҳининг Қўштепа туманидаги бир кунлик фаолияти қизғин учрашувларга бой ўтди.

 

“Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳасанали Исоқов туманнинг донғи кетган боғбонларидан. Кўп йиллардан буён боғдорчилик билан шуғулланаётган миришкор деҳқон етиштирган сархил узумларга харидор анча. Ҳосилдорлик миқдори кўпайгани сайин, ишчи кучига талаб ҳам ошмоқда. Айни мулоқот шундан бошланди. Қишлоқнинг уюшмаган ёшларига узумчилик сир-асрорларини ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадини оширишга кўмаклашиш борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Бирма-бир мулоқот маҳалла ҳудудидаги хонадонлар бўйлаб давом этди. Мақсад аниқ – қишлоқ аҳолисининг кайфиятини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларнинг амалий ечимини топиш, ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ишсиз ёшларни фойдали машғулотлар билан банд қилиш. Эзгу қадам йўлида маҳалланинг илғор тадбиркорлари хайрихоҳ бўлиш истагини билдиришди. Эндиги вазифа саъй-аҳаркатларнинг амалий ижросини таъминлашдир.

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган учрашувда профилактика инспекторлари фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Маҳалли раиси, ёшлар ва хотин-қизлар масаллари бўйича етакчилар иштирокида ҳудудларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш, оилавий муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларни ўрганиш ва зарур профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш асосий мавзу бўлди.

Учрашув баҳонасида ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла фуқаролар йиғини ва ички ишлар органи таянч пункти фаолияти билан ҳам ташишишди. Фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш, улардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш, самимий мулоқот муҳитини қарор топтириш, ёшлар масаласида ўзини ўзи бошқариш органлари билан амалий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар берилди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech