Ўз Ру En
×

ҲАМКОРЛИКДА ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Таълим жараёнини такомиллаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги академиясининг профессор-ўқитувчилари ўқув курсларига жалб қилинади. 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази билан ҳамкорликда ташкил этилаётган машғулотлар ўқув тизимига замонавий ёндашувларни татбиқ этиш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини янада оширишга йўналтирилади.

Марказ раҳбари, филология фанлари доктори, профессор Зулхумор Мирзаеванинг айтишича, Ички ишлар вазирлиги академиясининг кадрлар тайёрлаш салоҳияти, назарий ва амалий машғулотларда қўлланилаётган илғор усуллар, бу борада мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб “Таълим сифати ва илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш” лойиҳаси ишлаб чиқилади ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик маҳорати босқичма-босқич тарзда юксалтириб борилади.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech