Ўз Ру En
×

Ҳамкорлик – муҳим кўприк

Академиянинг Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатяптилар.

Профилактика инспекторлари билан биргаликда маҳаллаларнинг криминоген аҳволи ўрганилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда. Масалан, “Авайхон”, “Феруза”, “Асака”, “Ҳамид Олимжон” маҳаллаларида олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида ёшлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар учун иш ўринлари яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмаклашиш борасида бир қатор ишлар қилинди. 

Аҳолининг тинч-осуда ҳаётини таъминлаш мақсадида профилактик ҳисобда турувчи ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ўтказилаётган суҳбатлар жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда яхши самара бермоқда. Қолаверса, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тумандаги таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этиляпти. Бунда ёшларнинг бўш вақтини фойдали машғулотларга йўналтириш, улар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни кенг тарғиб қилишга эътибор қаратиляпти.

Бир сўз билан айтганда, ҳуҳудий ички ишлар органлари билан амалий ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўзаро тажриба алмашиш, муҳими, касбий кўникмаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

Аҳмаджон Собиров,

подполковник.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech