Ўз Ру En
×

ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ – АМАЛДА

ИИВ Академиясида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида илк машғулот ташкил этилди.

Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари иштирок этган машғулотда мазкур университетнинг Психология кафедраси профессори Холида Руҳиева ёш даврлари ва дифференциал психология фани доирасида “Турли тоифадаги вояга етмаган ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг психологик хусусиятлари” мавзуида маъруза қилди.

Нотиқ жиноятчиликка қарши курашишда психологик омилларнинг ўрни ва аҳамияти, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ушбу тоифадаги шахсларнинг руҳиятини ўрганиш, айниқса жиноятларнинг сабаб ҳамда шарт-шароитлари бартараф этишда психопрофилактик ва психокоррекцион тадбирларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб ўтди. Соҳага оид илмий тадқиқот ишларининг ҳозирги ҳолати ҳамда суд-психологик экспертиза амалиётида учраётган айрим муаммолар таҳлили барчада қизиқиш уйғотди. Машғулот якунида тажрибали психолог тингловчилар билан қисқа муддатли проектив тест ўтказди. 

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech