Ўз Ру En
×

ҲАМКАСБИМИЗ ҒАФУР ҒУЛОМ НОМИДАГИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ёшлар таълим-тарбияси йўлида адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш, уларнинг китоб ўқишга бўлган интилишини кучайтириш орқали маънавий дунёқарашини янада бойитиш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлмоқда. Мазкур қарор асосида Тошкент давлат юридик университети томонидан Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишони таъсис этилган эди.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу мукофот билан тақдирланди. Улар орасида Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, полковник Ўткирбек Муҳамедов ҳам бор. Ҳамкасбимиз миллий адабиётимизнинг атоқли намояндаларидан бири Ғафур Ғулом ижодий меросини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, жамиятда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросимида таълим муассасалари ўртасида ижодий ҳамда илмий-амалий ҳамкорликни самарали давом эттириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг адабиётга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга қаратилган маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech