Ўз Ру En
×

Амир Темур даврида исломнинг ўрни

Вазирлар Маҳакамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази бош илмий ходими Аброр Мухтор Алий соҳибқирон Амир Темур даврида ислом динининг ўрни ва аҳамияти ҳақида маъруза қилди.

Тарихдан биламизки, жаҳоний аҳамиятга молик йирик шахслар ҳақида ҳамиша турли хил қарашлар бўлган. Шу маънода, шўролар даврида Амир Темур шахси ва фаолиятига асосан бирёқлама муносабат билдирилди: у мустаҳкалака кайфиятдаги ҳукмдор, истилочи саркарда сифатида тасвирланди. Тарихий маълумотлар бузиб кўрсатилиб, соҳибқироннинг ўз даврида диний ва дунёвий илмларни тараққий эттиргани, бунёдкорлик ишларига бош-қош бўлгани, салтанати тасарруфидаги ерларни фаровон ўлкаларга айлантиргани ҳақида деярли гапирилмади, ёзилмади ҳисоб. Шундай бўлса-да, дунё олимлари томонидан Темур ва темурийлар даврини тадқиқ этишга эътибор неча асарлардан буён сусайгани йўқ. Ҳозир ҳам шундай.

– Амир Темур даврида ислом юксак чўққига кўтарилган, – деди нотиқ. – Салтанат ишларини бошқаришда у шариат қонун-қоидаларига таянган, саййидлар, шайхлар, қозилар, уламо ва улуғларларга чексиз иззат-эҳтиром кўрсатди. Пойтахт Самарқанднинг ўзида ўнлаб мадраса, масжид ва хонақоҳлар барпо эттириб, истибдод зулмидан қутулган халқни илм-маърифатли қилишга интилди. Натижада, темурийлар даврида илм-фан, маданият ривожланиб ўзига хос ренессанс вужудга келди. 

Маънавий-маърифий тадбирда Амир Темур даврида миллий қадрият ва анъаналар тикланиб, жамият ҳар томонлама юксакликка эришгани таъкидланди. Исломшунос олим курсант ёшларни маърифатли бўлишга, жамиятимиз ҳаётига таҳдид солаётган турли ёт мафкура ва иллатларга қарши илм йўли билан курашишга, мамлакатимиз тақдири учун ватанпарварлик, мардлик ва дахлдорлик туйғуси билан ҳаракат қилишга даъват этди.   

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech