Ўз Ру En
×

АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР МУҲИМ

Ҳадича Сулаймонова номидаги Суд экспертиза маркази мутахассиси Академиянинг кундузги таълим 2-босқич курсантлари учун машғулот ўтди.

Криминалистик экспертизалар кафедраси ҳамкорлигида ташкил этилган машғулотда босма қурилмалар ёрдамида тайёрланган ҳужжатларни ўрганиш, жиноятларни очиш ва тергов қилишда техник-криминалистик экспертиза имкониятларидан самарали фойдаланиш, соҳага замонавий технологияларни қўллаш борасида тавсиялар берилди. 

Тезкор-қидирув ҳуқуқи фаолияти кафедраси ташкил этган семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ўқув маркази бошлиғи ўринбосари, подполковник Акмал Бобоев қатнашди.

Қидирув фаолиятини ташкил этишнинг хуқуқий асослари, тартиби ва элементлари, жиноятчиликка қарши самарали курашишда ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлигини таъминлашнинг айрим жиҳатларига оид фикрлар курсантларда катта қизиқиш уйғотди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech