Ўз Ру En
×

Амалий кўникмалар бойитилди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси томонидан курсантларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Машғулотларга амалиёт ходимларининг кенг жалб этилаётгани таълим сифатини янада ошириш имконини беряпти. Жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўқув даргоҳининг 2- ва 3-босқчиларида таълим олаётган курсантлар учун амалий машғулотлар ўтказилди. “Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти” фанидан ташкил этилган машғулотлар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ Йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат қилиш бўлими етакчи мутахассиси, майор А. Воҳидов томонидан олиб борилди.

Машғулот чоғида кафедранинг ўқув-методик хонасида йўлга қўйилган замонавий технологиялардан самарали фойдаланилди. Шунингдек, мавзуларнинг амалиётда қайд этилаётган статистик маълумотлар таҳлили асосида ўтказилгани курсантларнинг касбий кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди.

 

 ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech