Ўз Ру En
×

Амалий кўникмалар ҳам муҳим

Академия криминалистик полигонида курсантларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш мақсадида ситуацион машғулот ўтказилди. 

Унда “тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган 3-босқич курсантлари иштирок этди. Машғулот жараёнида бўлажак битирувчилар безорилик жиноятини реал ҳаётга яқинлаштирилган шароитда содир этиб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини бажардилар. Бунда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, излар ва ашёвий далилларни аниқлаш, кайд этиш ва уларни олиш, шунингдек ҳолат юзасидан гувоҳларни аниқлаш ва улардан тушунтиришлар олиш каби процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг таъкидлашича, курсантларда жиноятларни тергов қилиш тактика ва методикасини ўргатиш, процессуал ва тергов ҳаракатларини мустақил ўтказиш кўникмаларини шакллантиришда бу каби машғулотлар катта самара беради.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech