Ўз Ру En
×

АМАЛИЁТГА БАРЧА БИРДАЙ МАСЪУЛ БЎЛИШИ КЕРАК

Бугун Ички ишлар вазирлиги академиясининг 3-босқич курсантлари учун малакавий иш ўрганиш амалиёти бошланди. Бўлажак соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ИИББнинг ҳудудий ички ишлар органларида касбий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар.

Жорий ўқув йилида таълим муассасасини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, эксперт-криминалистика, тезкор-қидирув, хизмат фаолияти психологияси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятлари бўйича билим олаётган курсантлар тамомлайди. Таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида битирувчиларнинг амалиёт даври тўрт ойга қадар узайтирилди. Бу вақт мобайнида уларнинг иш ўрганишини самарали ташкил этиш, хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилишини таъминлаш муҳим саналади.

Жойларда ички ишлар органларининг масъул ходимлари, курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йўриқномавий йиғилишлар ўтказилди. Бунда иш ўрганиш амалиёти даврида шахсий масъулиятни ошириш, хизмат фаолиятини қонунийлик асосида олиб бориш, курсантларнинг амалиётдан бўш вақтини самарали ташкиллаштириш, айниқса касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришлари учун чора-тадбирларни кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech