Ўз Ру En
×

Амалиётчи ходимлар кенг жалб этилмоқда

Касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг назарий билимларини амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлаш мақсадида ўқув машғулотларига ички ишлар органларининг тажрибали ходимлари жалб этилмоқда.

Айни кунларда Академия ўқув полигонида ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган тингловчилар таълим олишмоқда. Куни кеча улар учун “Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликлар махсус профилактикасини амалга ошириш фаолияти” мавзуида маъруза машғулоти ташкил этилди. Жами олти соатга белгиланган маъруза Навоий вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Умид Адизов томонидан олиб борилди.

Факультетнинг махсус фанлар цикли бошлиғи, подполковник Хайрулла Қиличевнинг таъкидлашича, таълим жараёнига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда катта амалий тажрибага эга ходимларни кенг жалб этиш ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда. Машғулотларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш фаолияти юзасидан амалиётда рўй бераётган ҳодисалар таҳлили асосида олиб борилаётгани тингловчиларнинг касбий кўникмаларини янада шакллантиради.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech