Ўз Ру En
×

АМАЛИЁТЧИ ХОДИМ МАЪРУЗА ҚИЛДИ

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили, капитан Арсен Есботаев Академия курсантлари учун “Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ва таълимни ташкил этиш”  мавзуида маъруза қилди.

Амалиётчи ходим озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар таълимини ташкил этиш ва касбга йўналтириш масалаларининг ҳуқуқий асослари, жазони ижро этиш муассасаларидаги таълим муассасалари фаолияти, маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва улар билан тарбиявий ишларни олиб бориш тартиби, шунингдек умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш масалаларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ҳамда Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган моддалар ёрдамида шарҳлаб берди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech