Академиянинг “эксперт-криминалистика фаолияти” йўналиши бўйича таълим олаётган курсантлари Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Эксперт криминалистика бўлими фаолияти билан танишишди.
“Ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси” фани доирасида ташкил этилган амалий машғулот давомида бўлимнинг асосий вазифалари, ҳодиса содир бўлган жойда криминалистик экспертизаларни ўтказиш ва ҳужжатларни юритиш тартиби, жиноятларнинг “иссиқ изи”дан фош этишда эксперт-криминалистлардан талаб этиладиган назарий билим ҳамда амалий кўникмалар тушунтириб ўтилди.
ИИВ Академияси ахборот хизмати