Ўз Ру En
×

АКЦИЯ ДОИРАСИДА БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташаббуси билан учрашув ташкил этилди.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда нотариал идоралар вакиллари, тажрибали ҳуқуқшунослар, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирок этди. Нотариал палата вакилларининг таъкидлашича, республикамиз бўйлаб “Ҳарбийларга туҳфа” акцияси доирасида давра суҳбатлари ташкил этилиб, соҳа вакилларини қизиқтираётган масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Тадбирда ходим ва курсантлар турли муносабатларга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Айтиш керакки, бу каби тадбирлар жамиятда ҳуқуқин онг ва маданиятни янада юксалтиришга хизмат қилади.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech