Ўз Ру En
×

АКАДЕМИЯНИНГ ЖАНГОВАР ШАЙЛИГИ ТЕКШИРИЛДИ

Эрта тонгда тўсатдан чалинган “Йиғин” сигнали барчани ҳушёр торттирди. ИИВ Академиясининг доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби белгиланган вақтда саф майдонида тўпланди.

Тезкор амалий машғулотда таркибий бўлинмаларнинг замонавий хавф-хатарлар ва таҳдидларга  тайёрлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиши ҳамда жанговар шайлиги кўрикдан ўтказилди. Ташвиш қопларидаги буюмлар, тиббий анжомлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати текшириб чиқилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилди. Шундан сўнг доимий ва ўзгарувчан таркиб махсус режа асосида ҳаракатланиб, берилган топшириқларни бажарди.

Амалий машғулот ходимлар ва тингловчи-курсантларнинг жанговар кўникмаларни оширишга хизмат қилди. 

Руслан МАТЧАНОВ,

Ҳарбий сафарбарлик гуруҳи

бош инспектори, майор. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech