Ўз Ру En
×

Академия музейи – мозий кўзгуси

Ёшларнинг билим салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш – бугуннинг энг долзарб талаби. Ички ишлар вазирлиги академиясида олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнида айни шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Куни кеча ўқув даргоҳининг биринчи босқич курсантлари Академия тарихи музейи фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган саёҳат мобайнида ёшлар таълим муассасасининг тарихи, ривожланиш босқичлари, айниқса мустақиллик йиллари маскан ҳаётида рўй берган янгиланишлар ҳақида кўплаб маълумотларни билиб олишди.

– Замонавий ўқув даргоҳимизнинг шонли тарихи ҳақида билмасдим, – дейди 117-гуруҳ курсанти Бахтиёр Норинбоев. – Музейдаги экспонатлар, тарихий маълумотлар бизни гўё ўтмишга етаклади. Республикамиз ички ишлар тизимида кўп йиллар самарали фаолият юритган, таълим масканида раҳбарлик қилган устозлар учун алоҳида бурчакларнинг ташкил этилгани ёшларнинг ўз касбига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлайди. Келажакда улар каби мард, фидоий ва халқпарвар ички ишлар органи ходими сифатида она Ватанимизга хизмат қилишни мақсад қилдик.

Тадбир давомида курсантлар Маънавият ва маърифат маркази қошидаги Чўлпон музейини ҳам томоша қилишди. Адибнинг ҳаёти ва ижодидан сўзловчи маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech