Ўз Ру En
×

АЙБЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛМИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди томонидан кўрилган навбатдаги суд жараёнида курсантлар фаол иштирок этишди.

Маълумки, “Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси”нинг 40-банди ижросига муфовиқ, ИИВ Академияси курсантлари сайёр суд мажлисларига жалб қилинмоқда.

Навбатдаги суд ишида Жиноят кодекси 104- ва 257-моддаларининг тегишли бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди. Курсантлар ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, ўз фикр-мулоҳаларини баён этишди. Айтиш керакки, бўлажак соҳа ходимларининг суд муҳокамаларидаги иштироки  тизимдаги изчил ислоҳотлар, айниқса жиноят-процессуал қонун нормаларини амалиётга самарали татбиқ этиш кўникмаларини бойитишга хизмат қилмоқда.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech