Ўз Ру En
×

ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Академиянинг Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир замонавий таҳдидларнинг олдини олиш мавзуига бағишланди.

ИИВ Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда терроризм, диний экстремизм, одам савдоси жиноятларининг келиб чиқиш сабаблари, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ушбу таҳдидларга қарши курашиш фаолияти, аҳоли, айниқса ёшларни дин ниқоби остидаги мутаассиб ғоя ва қарашлардан ҳимоя қилишда давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Давра суҳбатида Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари ҳам сўзга чиқиб, ёшларни бузғунчи ғоялардан, турли ёт ғояларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш, аҳоли ўртасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш борасида ўз таклифларини билдиришди. Тадбир сўнггида мавзуга доир видеофильм намойиш этилди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech