Ўз Ру En
×

ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ВА МУАММОЛАР ЕЧИМИГА БАҒИШЛАНДИ

Россия Федерация Ички ишлар вазирлигининг Барнаул юридик инсититути ташаббуси билан халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Онлайн шаклдаги анжуманда Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун кадрлар тайёрлаб бераётган олий таълим муассасалари вакиллари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги айрим муаммоларнинг илмий-амалий ечимлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларка қарши курашиш соҳасидаги замонавий ёндашувлар, кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, шунингдек илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш масалалари борасида билдирилган мулоҳазалар барчада қизиқиш уйғотди.

Анжуманда ИИВ Академиясининг Жиноят ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари ҳам фаол иштирок этиб, миллий қонунчилигимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган нормаларнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратишди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech