Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Сиртқи таълим

      Академиянинг сиртқи таълим йўналишига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида уч йиллик иш стажига эга олий ҳамда ўрта махсус маълумотли ходимлар қабул қилинади. 

      Ўқишга қабул қилиш очиқлик мезонлари асосида ўтказиладиган тест синовлари ҳамда якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади. Сиртқи таълим шаклига қабул қилинган ходимларга тингловчи мақоми берилади. 

      Сиртқи таълимда ўқиш муддати олий маълумотга эга ходимлар учун 3 (уч) йил, ўрта махсус маълумотга эга ходимлар учун эса 4 (тўрт) йил этиб белгиланган. Сиртқи таълим йўналиши битирувчиларига “ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича “юрист” малакаси берилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech