Ўз Ру En
×

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси

Ушбу таркибий тузилма 1965 йил­да ўқув бўлими сифатида ташкил этилган. 2017 йилда бўлимга Ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси мақоми берилди ва фаолият дои­раси янада кенгайтирилди. Жамоага турли йилларда Н.Ожиганов, В.Кузнецов, Р.Магде­ев, В.Москаленко, В.Гурьянов, Ш.Қобилов, Н.Муҳаммадиев, А.Таджиев ва А.Пардиевлар раҳбарлик қилишди.

Бошқарма ички ишлар органлари учун етук мутахассислар тайёрлашга йўналти­рилган ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш, кафедралар ва бошқа олий ўқув юртларида таълим соҳасида олиб бо­рилаётган ишларни умумлаштириш, таҳ­лил этиш ҳамда таълимнинг такомиллаш­ган шакл ва методларини, шунингдек ички ишлар органлари амалиёти тажрибаларини ўқув жараёнига татбиқ этиш, ўқув жараёни­нинг методик таъминоти бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш, ўқув жараёнига янги таъ­лим технологиялари ва ўқитишнинг замонавий воситалари, шунингдек ички ишлар органлари ҳамда ҳамкорлик олиб борилаётган хориж таъ­лим муассасаларининг илғор тажрибаларини жорий этиш; профессор-ўқитувчилар таркиби­нинг касбий маҳоратини ошириб бориш; ўқув ва методик масалалар бўйича бошқа турдош ва фуқаролик олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва мувофиқлашти­риш вазифаларини бажаради.

Бошқарманинг асосий функциялари:

ўқув жараёнини режалаштириш;

давлат таълим стандартлари ва намуна­вий ўқув дастурлари асосида иш ўқув режала­ри, ўқув режасининг йиллик жадвали, дарслар жадвалларини ишлаб чиқиш;

ўқув машғулотлари, кириш имтиҳонла­ри ва якуний давлат аттестацияларининг жад­валлари ҳамда очиқ ва намунавий машғулот­ларнинг умумий жадвалларини ишлаб чиқиш, уларнинг ижро этилишини назорат қилиш;

ўқув жараёнини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар лойиҳа­лари (низомлар, йўриқномалар, буйруқлар ва ҳоказолар)ни ишлаб чиқиш;

курсантлар ва тингловчиларнинг машғу­лотларни ўзлаштириш даражалари ҳамда да­воматини таҳлил қилиш;

ўқув жараёнларини ташкил этиш ва такомиллаштириш, профессор-ўқитувчи­лар ҳамда курсантлар меҳнатини рағбатлан­тириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўқув жараёнини назорат қилиш бўйича режалар ва жадваллар ишлаб чиқиш, улар­нинг ижро этилишини таъминлаш;

педагогик назоратнинг ҳолати ва на­тижаларини таҳлил қилиш ва фаолиятни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

аудитория фондини тўғри ва оқилона тақсимлаш;

кафедраларнинг ўқув ва методик иш фа­олиятини мувофиқлаштириш, унинг ҳолатини ўқув йили натижалари бўйича таҳлил қилиш;

кафедраларда профессор-ўқитувчи­ларнинг ўқув юкламалари тақсимотини, уларнинг ўқув йилида академик ўқув юкла­малари бажарилиши бўйича умумий ҳисо­ботини таҳлил қилиш;

кафедралар ўқув-методик кабинетла­рининг иш фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиш;

бошқа таркибий тузилмалар би­лан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув-методик йиғилишлари, конференциялари ва семинарлари ҳамда ка­федралар ўқув-методик фаолиятини ташкил қилиш;

ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологиялар, методлар, ўқитиш­нинг янги шакл ва воситалари, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари амалий фаоли­яти бўйича илғор тажрибаларга оид педагогик тадқиқотлар натижаларининг татбиқ этили­шини таъминлаш;

илғор педагогик тажрибаларни ўрга­ниш, умумлаштириш ва жорий этилишини таъминлаш;

кафедралар томонидан ўтказиладиган очиқ дарслар, оралиқ ва якуний назоратлар ҳамда машғулотларни педагогик назорат қилиш;

ўқув жараёнларининг ҳолати бўйича курсантлар ва тингловчиларнинг фикрлари­ни ўрганиб, мониторинг қилиб бориш, про­фессор-ўқитувчиларнинг педагогик фаолия­ти ҳамда ижодий ишларини таҳлил этишдан иборат.

 

Ҳозирги пайтда бошқарма таркибида иккита бўлим ва битта гуруҳ фаолият кўр­сатмоқда. Ўқув жараёнини режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими янги педагогик технологиялар ва давлат таълим стандарти талабларини ўқув жараёнига жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибининг тақ­симоти ҳамда кафедраларда ўқув йили ва семестрлар бўйича ўқув юкламаларининг бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш, кундузги таълим курсантлари учун барча турдаги ўқув машғулотларини самарали ўт­казиш мақсадида ташкил этилган.

 

Бўлимнинг асосий вазифаси таълим жараёнига амалдаги ўқув режалари, Илмий кенгаш қарорлари, Академия раҳбария­тининг кўрсатмалари, янги ўқув режалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, ўқув юкламалари, оралиқ ва якуний назорат ҳамда Якуний давлат аттестацияси комис­сияси жадвалларини тузиш, ўқув йилига мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режаси, педагогик назорат ва машғулотлар­га ўзаро қатнашиш ҳамда умумакадемик очиқ машғулотлар жадвалларини тузиш­дан иборат.

 

Ўқув жараёнини мониторинг қилиш бўлимининг вазифаси кундузги таълим кур­сантларининг давомати, ўқув фанларини ўз­лаштириш борасида маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил ва назорат қилиш, Якуний давлат аттестация комиссиялари фаолияти­ни ташкил этишга доир тадбирларни амал­га ошириш, ўқув режасининг бажарили­ши ҳамда мустақил таълим соатларининг самарали ташкил этилишини таъминлаш, Академия раҳбариятининг кўрсатмаларини профессор-ўқитувчилар ва курсантларга ет­казишдан иборат.

 

Ўқув жараёнини таҳлил қилиш гуруҳи­нинг асосий вазифаси таълим-тарбияга оид фаолиятни тизимли таҳлил этиш ва башорат қилиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш соҳа­сида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амали­ётини такомиллаштиришга доир таклифлар, хизмат фаолияти самарадорлигини таъмин­лаш бўйича комплекс бошқарув қарорлари ишлаб чиқиш, таркибий тузилмалар фаолия­тининг назорат қилиниши ва комплекс текши­рилишини ташкил этиш ҳамда таълим-тар­бия жараёнига таъсир кўрсатаётган сабаблар ва шароитларни бартараф қилиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech