Ўз Ру En
×

Ўқув полигони

1974 йили Тошкент вилоятида олий мактабнинг ҳарбий дала ўқув марка­зи барпо қилинган. Марказ ўшанда ҳар­бий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси таркибида бўлиб, унга кафедра бошлиғи Г.Васильев бошчилик қилган. Қисқа фур­сатда масканда билим олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Олий мактаб Академия мақомини олгач, ўқув маркази бошлиғи ва унинг ўринбосари ла­возимлари жорий қилинди. Ўқув-моддий база бутунлай янгиланди: 4 та ётоқхона, 650 ўринли ошхона, саф майдони ва назо­рат-текширув пункти янгидан қурилиб, ишга туширилди.

Ўқув полигонининг асосий вазифалари:

- тингловчи ва курсантларнинг тегишли мутахассислик (йўналиш)лар бўйича тайёргарликларини такомиллаштириш;

- таълимнинг сифатини ошириш, замонавий педагогик технологияларни қўллаш орқали таълим олувчиларни амалий фаолиятга йўналтириш;

- мутахассислик фанлари бўйича машғулотларни назария ва амалиёт­нинг бевосита алоқадорлиги ҳамда реал тезкор-хизмат вазияти муҳитида ўтка­зиш учун шарт-шароитни таъминлаш;

- мутахассислик (йўналиш)лар бўйича қатъий касбий маҳорат ва кўникмалар ҳосил қилиш;

- ички ишлар органларининг тегишли тезкор-хизмат, касбий ва бошқа вазифала­рини бажаришда бошқа соҳавий хизмат­лар билан ҳамкорликни ташкил этиш кў­никмаларини шакллантириш;

- тингловчи ва курсантларнинг ички ишлар органлари амалиётидаги хизмат вазифаларини бажаришга мослашиш муддатини қисқартириш;

- ички ишлар органлари хизмати­нинг обрўсини юксалтириш ва уни ом­малаштиришдан иборат.

Академия ўқув полигонида замо­навий халқаро ҳарбий стандартларга жавоб берувчи, хавфсиз «Сэндвич» па­нелларидан иборат конструкцияли, йилнинг барча мавсумларида хона ҳа­роратини бир меъёрда сақлаб туради­ган ва янги технологиялар ёрдамида қурилган «Модуль» казармалар ҳамда ўқув биноси; қўл жанги машғулотлари­ни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ мажмуа ва замонавий спорт шаҳарчаси; учта маъруза зали, ахборот-ресурс мар­кази, психологик ёрдам кўрсатиш ва маърифат хоналари; жанговар (табель) ўқотар қурол ва спорт қуролларидан ўқ отиш машқларини бажариш учун очиқ ўқ отиш майдони; тиббиёт пункти, тез­кор штаб ва бошқа иншоотлар мавжуд.

Ўқув полигонига турли йилларда Э.Ниёзалиев, М.Сидиқов, К.Саидов, А.Андамуродов, К.Шарипов, Д.Саттаров раҳбарлик қилганлар. Ҳозирги пайтда ўқув полигони­нинг бошлиғи – подполковник М.Эш­назаров.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech