Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талаблари асосида ташкил этилган.
Марказнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд бўлган тизимли камчиликлар, муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, услубий кўмаклашиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.
Марказнинг асосий вазифалари:
Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳамда Ички ишлар вазирлигининг фармон ва қарорлари ижросини таъминлайди, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишда кўмаклашади. Шунингдек, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятидаги ишларнинг аҳволини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлари ташкил этиб, мавжуд муаммоларни бевосита жойларга чиқиб ўрганади. Марказ томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш амалиётида жорий этилиши юзасидан ҳар чоракда бир марта мониторинг амалга ошириб борилади.