Ўқув-саф қисми ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Умумҳарбий низомлари, Ички ишлар вазирлиги ва Академия бошлиғининг буйруқ ҳамда фармойишлари асосида олиб боради.
Ушбу таркибий тузилманинг вазифалари:
курсантларнинг кундалик турмуши ва фаолиятини Академияда белгиланган кун тартибига мувофиқ равишда амалга ошириш ҳамда яшаш ва таълим олишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратиш;
курсантларни илмий дунёқарашга эга ва мустақил фикрлашга қодир, маънавий бой ва ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб тарбиялаш;
курсантларда юксак интизомни тарбиялаш, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга бўлган бурч ва шахсий масъулият, ўз халқига мислсиз садоқат ҳиссини юксалтириш;
курсантларга қасамёдга содиқ бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий амал қилиш ҳиссини сингдириш;
курсантларда юскак ахлоқий-руҳий ва жанговар фазилатларни шакллантириш ҳамда саф тайёргарлиги машғулотларини ташкил этиш.
Ўқув-саф қисмининг асосий функциялари:
ҳар бир курсант Академияда белгиланган кун тартиби талабларини билиши ва виждонан бажаришини таъминлаш ҳамда доимий назорат олиб бориш, таълим жараёни, кундалик фаолиятнинг бошқа вазифалари билан уюшган ҳолда олиб борилишини ташкил этиш;
курсантларнинг интеллектуал, маданий, маънавий ва маърифий камол топишига бўлган талаб ва эҳтиёжларини рўёбга чиқариш ҳамда ноёб истеъдод соҳибларини аниқлаш, бадиий, илмий ва спорт тўгаракларига уларни жалб этиш ва касбий юксалиши ҳамда мукаммалликка эришиш учун шарт-шароитлар яратиш;
курсантларда Ватанимиз келажаги йўлида виждонан ва ҳалол меҳнат қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, халқ олдида масъулиятни ҳис қилиш, уларда фидоийлик ҳислатларини шакллантириш ва шу каби бошқа бир қатор функцияларни бажаради.
Ўқув-саф қисми хизмат фаолиятини Академия бошлиғи томонидан тасдиқланган кун тартибига қатъий риоя қилган ҳолда ташкиллаштиради.
Бугунги кунда Республикамиз миқёсида олиб борилаётган соҳага оид ислоҳотларни чуқур ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўқув-саф қисмининг хизмат фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, курсантларга мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда қўйилган талабларга муносиб, профессионал кадрлар бўлиб етишишлари йўлида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.