Ўз Ру En
×

Саф қисми

1974 йили Тошкент олий милиция мак­табида илк бор Саф қисми ташкил этилган. Турли йилларда полковник А.Дорохов, пол­ковник В.Юсупов полковник Ғ.Алимов, пол­ковник З.Нажмиддинов, генерал-майор Ҳ.Ҳо­жиматовлар ушбу таркибий бўлинмага раҳ­барлик қилганлар.

2004 йили Саф қисми негизида ўқув курслари ташкил этилди. Бир неча йил уни полковник И.Икрамов, полковник Ж.Но­сиров, полковник А.Илхамов, полковник А.Эгамбердиев, полковник А.Абдураҳмонов, подполковник О.Нурметов, Р.Отажоновлар бошқаришди. Шунингдек, Саф қисми ўқув курслари бошлиғи лавозимида Н.Саидов, Ф. Степанов, С.Нам, Н.Жданов, Г.Ахунджанов, М.Жумаев, М.Урсаки, Ф.Жўраев, Т.Юльчиев, М.Ўтаев, И.Матмусаев, Р.Омонов, И.Ниёзов, С.Мансуров, Р.Отажонов, З.Холиқов, З.Ҳа­санов, С.Исомиддинов, Б.Қувондиқов, М.О­чилов, Ч.Егизбеков, Д.Алоутдинов фаолият олиб бордилар.

Академия Саф қисми ўз фаоли­ятини Ўзбекистон Республикасининг Умумҳарбий низомлари, Ички ишлар вазирлиги ва Академия бошлиғининг буйруқ ҳамда фармойишлари асосида олиб боради. Саф қисмининг мақсади ички ишлар органлари учун зарур би­лим, амалий кўникма ва етук малакага эга олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш жараёнида курсантларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, тарбияси, интизоми ва ахлоқий-руҳий кўникмаларини шакллантириш ҳамда саф қисми ходимларининг жанговар ва сафарбарлик шайлигини таъминлашдан иборат.

Саф қисмининг асосий вазифалари:

- ички ишлар органлари учун замона­вий билимлар ва амалий кўникмаларни пухта эгаллаган олий маълумотли мута­хассислар тайёрлаш;

- курсантларнинг белгиланган кун тар­тиби, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишини таъминлаш, уларнинг таълим олиши ва яшаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;

- курсантларда она Ватанимизнинг келажаги йўлида виждонан ва ҳалол меҳнат қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат этиш сингари юксак касбий, ахлоқий-руҳий ва жанговар фазилатларни шакллантириш;

- ёшларнинг ўз хизмат қасамёди ва бурчига садоқатини, шахсий масъулият ҳиссини кучайтириш;

- курсантлар орасида турли мада­ний-маърифий тадбирлар ўтказиш орқа­ли жамоада ижобий руҳий муҳит яратиш;

- курсантларнинг интеллектуал са­лоҳияти ва иқтидоридан келиб чиқиб уларни илмий, бадиий ва спорт тўгаракларига жалб этиш;

- офицерлар билан курсантлар ўрта­сида ошкоралик, ишонч ва адолат қоида­ларини қарор топтириш ва бошқалар.

 

Академия Саф қисми бошлиғига унинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбо­сари, курс бошлиқлари ва офицерлари бўйсунади. Таълим муассасасида билим олаётган курсант қизлар учун алоҳида от­ряд ташкил этилган. Ўқув курслари хизмат фаолиятини Академия бошлиғи томонидан тасдиқлан­ган кун тартибига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech