Илмий даражалар берувчи ихтисослашган кенгаш фаолияти 2018 йилда қайтадан ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг қарори билан юридик фанлар бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш бўйича илмий кенгаш тузилди ва кенгаш шифри DSc.27.06.2017.Yu.25.01 деб белгиланди.
Кенгашга “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ва “12.00.09 – Жиноят протсесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисосликлари бўйича илмий даражаларни олиш учун диссертатсиялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди. Бундан ташқари, Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори асосида юқоридаги ихтисосликлар ҳамда чет тили (инглиз тили) бўйича малакавий имтиҳон қабул қилиш комиссиялари таркиби маъқулланди.
Кенгаш фаолиятининг йўлга қўйилгани мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш,ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасида мавжуд муаммолар бўйича фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.