Ўз Ру En
×

Тарбиявий ишлар бўлими

Академия Тарбиявий ишлар бўлими 1994 йил ташкил этилган. Ўтган йиллар мобайнида жамоага П.Ортиқов, В.Резенко, Р.Очил­диев, А.Носиров, Х.Мирпўлатов, А.Якубов, О.Илҳо­мов, Н.Бутунбоев, Ж.Турсунов, А.Тўрахўжаев, М.Комилов, А. Жаҳоновлар раҳбарлик қилган.

Академия шахсий таркиби орасида маъ­навий-маърифий ва тарбиявий ишлар сама­радорлигини ошириш, уларни она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш орқали билим савиялари­ни юксалтириш, шахсий таркибнинг мамла­катимизда кечаётган улкан янгиланишларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ижтимо­ий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда маъна­вий-ахлоқий ва касбий фазилатларини юксал­тириш бўлимнинг асосий мақсади саналади.

Бўлим ўз фаолиятини Академия саф бў­линмалари, кафедра, хизмат, бўлимлар ҳамда жамоат тузилмалари билан яқин ҳамкорлик­да, қонунийлик, Ватанга содиқлик, инсонпар­варлик, шахсни ҳурмат қилиш ва ижтимоий адолат тамойиллари асосида амалга оширади.

 

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • доимий ва ўзгарувчан таркиб ўртаси­да якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг олиб борилишини ташкиллаштириш, назо­рат қилиш;
  • доимий ва ўзгарувчан таркибнинг касбий-ахлоқий фазилатлари ҳамда ҳуқуқий дунёқарашини шакллантириш;
  • доимий ва ўзгарувчан таркиб билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар жара­ёнида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш;
  • доимий ва ўзгарувчан таркибнинг мада­ний дам олишини ташкил этиш;
  • доимий ва ўзгарувчан таркиб, фахрийлар, хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш;
  • Академия миқёсида ўтказиладиган маъ­навий-маърифий ва оммавий-спорт тадбирла­рини юқори савияда ташкил этиш;
  • доимий ва ўзгарувчан таркиб ўртаси­да маънавият ва маърифат машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш ва назорат қи­лишдан иборат.

 

Бўлим Академия шахсий таркиби ўрта­сида намунали хизмат олиб бораётган ходим­ларни давлат мукофотлари, вазирликнинг кўкрак нишонлари билан тақдирлаш, мод­дий ва маънавий рағбатлантириш юзасидан раҳбариятга таклифлар беради. Шунингдек, шахсий таркиб томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хизмат тек­ширувлари ўтказади, ушбу ҳодисаларнинг ке­либ чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиб, таҳлил қилади. Бўлим қошида Ака­демия музейи, Маънавият-маърифат маркази ҳамда Бадиий ҳаваскорлик тўгараги фаолият юритади.

 

Академияда ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишларини юксалтириш, истеъдодли хо­дим ҳамда курсантларнинг ижодий салоҳияти­ни рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган Бадиий ҳаваскорлик тўгараги ўз атрофига иқти­дорли хонанда, сухандон, актёр, сўз усталари, созанда ва рақс санъати вакилларини жамлаган. Улар томонидан доимий ва ўзгарувчан таркиб­нинг маданий ҳордиқ чиқариши учун мунтазам равишда мушоиралар, шоир ва ёзувчилар, та­ниқли санъаткорлар иштирокида бадиий кеча­лар, концерт дастурлари ўтказилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech