Ўз Ру En
×

Халқаро ҳамкорлик ва чет эл тажрибасини ўрганиш бўлими

Замонавий талаблар даражасидаги му­тахассислар тайёрлашда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бу борада ҳам­корликни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Академиянинг халқаро ҳамкорлик ва чет эл тажрибасини ўрганиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ав­густдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оши­риш тизимини тубдан такомиллаштириш чо­ра-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талаблари асосида ташкил этилган.

 

Бўлимнинг асосий мақсади таълим ва ил­мий тадқиқот соҳасида хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари олий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташки­лотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлан­тириш, таълим хизматларини интеграциялаш ва дунё ахборот-таълим маконида Академия­нинг нуфузини ошириш ҳамда халқаро ҳам­корликни янада кенгайтириш ҳисобланади.

 

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари олий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан таълим ва илмий-тадқиқот соҳасига оид масалалар бўйича ҳамкорлик ўрнатиш, уни ривожлантириш, такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
  • хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳо­фаза қилувчи органлари олий таълим муас­сасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан Академия ўртасида ўрнатилган тартибда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва риво­жлантириш;
  • Академия делегацияларининг хорижий мамлакатларга боришини, шунингдек чет дав­латларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган­лари олий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар делегацияларининг Академияга ташриф буюришларини ташкилий таъмин­лаш;
  • хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳо­фаза қилувчи органлари олий таълим муас­сасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни ахбо­рот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ма­салалари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш, маълумотлар йиғиш, умумлашти­риш ва таҳлил қилиш, уни ички ишлар ор­ганларнинг амалиётига, таълим жараёни ва илмий-тадқиқот фаолиятига татбиқ қилиш бўйича таклифлар киритиш.

 

Ушбу халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳа­лар мутахассисларни ўқитиш, ўзаро талаба­лар алмашиш, таълим жараёнига замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, энг муҳими, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech