Мазкур таркибий тузилма 1967 йилда Тошкент олий мактабининг илмий-ноширлик гуруҳи сифатида фаолият бошлаган. 1974 йилда Илмий-тадқиқот ва таҳририят-ноширлик бўлими сифатида қайта ташкил этилган. Бўлимга олий мактаб бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари бевосита раҳбарлик қилган. Худди шу йили ушбу лавозимга юридик фанлар номзоди, профессор Р.Қаюмов раҳбар этиб тайинланган. Кейинчалик бўлимни юридик фанлар доктори, профессор З.Зарипов ва юридик фанлар доктори, профессор Ғ.Абдумажидов бошқарганлар.
1994 йили Ички ишлар вазирлиги Академияси ташкил этилиши билан илмий-тадқиқот ва таҳририят-ноширлик бўлими мустақил тузилма сифатида ажратилган. Жамоага юридик фанлар номзоди, доцент Б.Зокиров раҳбар этиб тайинланди. 1996 йилда унинг негизида Илмий-тадқиқот бўлими ташкил этилди. Шундан сўнг бўлим томонидан Академиянинг илмий салоҳиятини юксалтириш, илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга олиб чиқиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
1996−2004 йиллар мобайнида жамоани юридик фанлар номзоди Б.Каримов, юридик фанлар доктори Т.Саитбаев ва юридик фанлар номзоди, доцент Н. Муҳаммадиев бошқарди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 сентябрдаги қарори асосида Илмий-тадқиқот бўлими − Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишдаги долзарб масалалар лойиҳасига айлантирилди.
Мазкур қарор билан Лойиҳа зиммасига илмий изланишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, тадқиқотчиларнинг ишларини мувофиқлаштириш, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий ходимлар ҳамда иқтидорли ёшларнинг тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш вазифалари юклатилди.
Лойиҳа фаолиятига Академия бошлиғининг илмий ишларга масъул ўринбосари раҳбарлик қилди. Лойиҳани ўтган йиллар мобайнида юридик фанлар номзоди, доцент У.Мамадалиев, юридик фанлар доктори Т.Саитбаев, юридик фанлар номзоди, доцент Н.Исмоилов ва юридик фанлар доктори А.Отажонов бошқардилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишдаги долзарб масалалар лойиҳаси негизида илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилди.
Бўлимга қуйидаги вазифалар юклатилган:
Бўлим томонидан республика ва халқаро миқёсдаги семинарлар, конференциялар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб, инновацион илмий-техник лойиҳалар танловлари ташкил этилмоқда.