Ахборот технологиялари ва алоқа бўлими
Ушбу таркибий тузилманинг тарихи Тошкент олий мактабида 1967 йил Ўқитишнинг техника воситалари ва алоқа бўлими ташкил қилиниши билан бошланган. Таълим муассасаси Академия мақомини олгач, бўлим қайтадан ташкил этилди ва жамоага Б.Латифхўжаев бошлиқ этиб тайинланди. 2004 йили бўлим ўқув техника воситалари бўлими деб номланди, унинг таркибига алоқа бўлинмаси ҳам киритилди. 2017 йилда бўлим мультимедиа ва информацион технологиялар лабораторияси билан бирлаштирилиб, Ахборот технологиялари ва алоқа бўлими деб номланди.
Ўтган давр мобайнида бўлимни А.Коляко, Р.Тоштемиров, А.Ҳамидов, С.Асямов, Н.Сейтимбетов, Т.Бутунбаев бошқарди. Таълим муассасаси моддий-техника базаси замонавий технология ва ускуналар билан жиҳозланди. Маъруза заллари ва машғулот хоналари ўқитишнинг илғор усулларига хизмат қилувчи қурилмалар билан таъминланди.
Ҳозирги пайтда бўлим таркибида алоқа ва ахборот технологиялари бўлинмалари фаолият юритмоқда. Бўлимнинг мақсади таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига замонавий ахборот-педагогик технологияларни жорий этиш, ушбу жараёнларда техника воситаларидан унумли фойдаланиш ва алоқа тизимини таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишдан иборат.
Бўлимнинг асосий вазифалари:
- Академиянинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
- таълим муассасасини юқори сифатли техник воситалар билан жиҳозлаш;
- педагогик ишларни ахборот-таълим воситалари ёрдамида қўллаб-қувватлаш;
- Академия расмий веб-сайти ҳамда ахборот-таълим порталини юритиш;
- радиоалоқа ва симли алоқа тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- профессор-ўқитувчилар томонидан нашр этилган адабиётларнинг электрон вариантларини интернет ресурслари орқали оммага тарқатишда кўмаклашиш;
- профессор-ўқитувчиларнинг ахборот технологияларини қўллаш йўналишидаги педагогик тажрибаларини оширишда кўмаклашиш;
- шахсий таркиб учун хизмат ҳамда методик ва илмий-тадқиқот ишларида зарур бўлган дастурлар фондини юритиш;
- доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибнинг локал ҳамда глобал таълим ресурсларидан электрон тартибда фойдаланишларини таъминлаш;
- Академия расмий веб-сайтининг дизайнини ишлаб чиқиш, дастурлаш ва техник жиҳатдан таъминлаб туриш;
- таълимга оид интернет-лойиҳалар яратиш, уларни техник жиҳатдан таъминлаб туриш ва юритиш;
- Академия локал тармоғига уланган компьютерларни созлашда кўмаклашиш;
- локал тармоққа уланган таркибий тузилмаларга ажратилган IP-манзиллар билан тегишли ишларни амалга ошириш;
- таълим жараёнидаги барча техник ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш;
- илғор ўқув-техника воситаларининг имкониятларини ўрганиш ва уларнинг амалда жорий этилишини ташкил этиш;
- маъруза залларида ўтказилаётган машғулотларда ўқув-техника воситала- ридан фойдаланишда методик ёрдам кўрсатиб боришдан иборат.