Ўз Ру En
×

Академия оркестри

1981 йилда Тошкент олий мактабида Ю.Ниязов ташаббуси билан тингловчилар­дан таркиб топган ҳаваскор оркестр таш­кил этилган. Жамоага мусиқий қобилияти бор иқтидорли тингловчилар жамланган. Орадан бир йил ўтиб ҳаваскор оркестр то­монидан ўқув даргоҳида турли тадбирлар ўтказила бошланган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг оркестр жамоаси маҳоратли мусиқачилардан шакллан­тирилди.

Академия оркестрининг фаолияти таълим муассасаси ҳаёти билан бевосита боғлиқ бўлиб, у сафда юриш маҳорати ва жанговар руҳни ошириш, шахсий таркиб­ни тарбиялашда мусиқий санъат воситаси орқали кўмаклашишга қаратилган про­фессионал ижодий жамоа ҳисобланади. Оркестр қошида алоҳида ансамбль фао­лияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унинг репертуаридан миллий мумтоз ва жаҳон мусиқаси намуналари ўрин олган.

Бугунги кунда Академия миқёсида ўтказиладиган тадбирлар, қасамёд ва би­тирув маросимлари, турли маданий-маъ­рифий кечалар ушбу жамоа иштироки­сиз ўтмайди.

Ҳозирги пайтда оркестр раҳбари подполковник Ҳ.Назаров.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech