Мазкур таркибий тузилма Академия штаби номи билан 2004 йилда ташкил этилган. Турли йилларда уни Ғ.Алимов, Ч.Хўжанов, А.Усмонов, Р.Тоштемиров, Ф.Исломов, И.Дадахонов, Б.Набераев ва А.Пирматов бошқарган.
Ички ишлар органларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида таркибий тузилма дастлаб ташкилий ва ахборот-таҳлил бўлими деб номланди.
2018 йилда у ташкилий бўлим сифатида қайта ташкил этилиб, унинг таркибига навбатчилик қисми, котибият ҳамда юридик таъминлаш гуруҳи киритилди. Мазкур бўлим таълим муассасасининг кундалик иш фаолиятини ташкил этади, барча таркибий тузилмалар фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс бошқарув қарорларини ишлаб чиқади, таркибий хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
НАВБАТЧИЛИК ҚИСМИ
Навбатчилик қисми Академиянинг асосий таркибий тузилмаси сифатида қуйидаги вазифаларни бажаради:
КОТИБИЯТ
Ушбу таркибий тузилма 1981 йил 3 апрелда ташкил этилган. Турли йилларда Котибиятга О.Асадхўжаев, Л.Ткачук, А.Иванов, К.Есьман, М.Ҳошимжонов, Ф.Полатова бошчилик қилди. 2017–2018 йиллар мобайнида таркибий тузилма Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бўлими сифатида фаолият юритди.
Котибиятнинг асосий вазифалари қуйидагилар саналади:
ЮРИДИК ТАЪМИНЛАШ ГУРУҲИ
Гуруҳ 2004 йилда Академия таркибий бўлинмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш ҳамда шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишларини юритиш, судлар ва бошқа идораларда Академиянинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида Ҳуқуқшунослик бюроси шаклида ташкил этилган. 2007 йилдан таркибий тузилма Юридик таъминлаш гуруҳи деб номланди. Турли йилларда К.Баратов, Р.Назиров, Р.Шакуров, М.Қаландаров, Д.Саттаров юрисконсульт лавозимида фаолият юритишган.
Академиянинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини назорат қилиш, норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш масалаларида таркибий тузилмалар ишини мувофиқлаштириш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш Юридик таъминлаш гуруҳи фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.