Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Кундузги таълим

     Академиянинг кундузги таълим бакалавриатига Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари ҳамда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари қабул қилинади. 

     Ўқишга қабул қилиш ички ишлар вазирининг ўринбосари раислигида ташкил этиладиган махсус касбий танлов ва очиқлик мезонлари асосида якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади. Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиби бўлган битирувчилари Академияга фақат махсус касбий танлов орқали ўқишга қабул қилиниши белгиланган (ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан бўладиган якка тартибдаги якуний суҳбатдан озод этилади). 

     Кундузги таълим шаклига қабул қилинган ўғил-қизларга курсант мақоми берилиб, улар биринчи курсдан бошлаб мутахассислик ва юридик фанлар, жанговар ҳамда жисмоний чиниқиш кўникмаларини мукаммал эгаллашга йўналтирилади. 

     Кундузги таълимда қуйидаги ихтисосликлар бўйича таълим берилади:

тергов фаолияти;

тезкор-қидирув фаолияти;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

эксперт-криминалистика фаолияти;

жиноий жазоларни ижро этиш;

хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш;

ташкилий-штаб фаолияти. 

     

      Академиянинг кундузги таълим бакалавриатида ўқиш муддати 3 (уч) йил бўлиб, битирувчиларга олий маълумот (“юрист” малакаси) ҳамда “лейтенант” (ёки “катта лейтенант”) махсус унвони берилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech