Тиббий-санитария қисми 1974 йилда ташкил этилган. Олий мактаб Академия мақомини олганидан сўнг тиббиёт қисми ходимлари 15 нафарга етказилди, моддий-техника базаси кучайтирилди. Бироқ бошлиқдан ташқари барча тиббиёт мутахассислари эркин ёлланган ходим бўлиб фаолият юритган. 1998 йилдан бошлаб тиббиёт хизматининг барча ходимлари босқчима-босқич шаҳодатланди ва тор мутахассислик лавозимлари киритилди.
Ҳозирда тиббиёт хизмати қошида лазарет, изолятор, физиотерапия, стоматология, боғлов, муолажа хоналари ва дорихона мавжуд. Жарроҳ, терапевт, тери-таносил касалликлари, тиш шифокорлари ва бошқа доирадаги шифокорлар томонидан доимий ва ўзгарувчан таркибга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жамоада кўп йиллик амалий тажриба ва малакага эга тиббиёт ходимлари фаолият юритишади. Тиббиёт хизмати малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун янги стоматологик ускуналар, кардиофакс, аквадистиллятор, кўп функцияли каравотлар, тиббиёт асбоблари ва боғлаш материаллари учун гидротермостерилизатор каби жиҳозларга эга. Амбулатор жарроҳлик хизмати ташкил этилган. Ходимлар томонидан доимий ва ўзгарувчан таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган профилактик ишлар олиб борилади.