Ўз Ру En
×

Жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси

1974 йили Тошкент олий мактабида жиноят ҳуқуқи ва процесси кафедраси ташкил этилган. 1993 йилда ушбу кафедра таркибидан жиноят ҳуқуқи кафедраси ажралиб чиққан.

Шу йиллар мобайнида жамоани юридик фанлар номзоди, доцент А.Михайлянц, юридик фанлар номзоди, доцент М.Хоменкер, юридик фанлар номзоди, доцент В.Биков бошқарган.

2017 йили жиноят ҳуқуқи кафедраси негизида жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси ташкил этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун етук кадрлар тайёрлаб келаётган кафедрада курсант ва тингловчиларга «Жиноят ҳуқуқи», «Жиноят-ижроия ҳуқуқи», «Жиноятчиликка қарши кураш сиёсати ва унинг ички ишлар органлари фаолиятида амалга оширилиши», «Ички ишлар органларининг жазолар ижросини таъминлаш фаолияти» фанларидан сабоқ берилади. Кафедрада илмий тадқиқот ишларини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада ўнлаб ёш тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар жиноят-ижроия ҳуқуқининг долзарб масалаларига бағишланган диссертацияларни муваффақиятли ҳимоя қилишди. Жамоада устоз- шогирд анъанаси жуда яхши йўлга қўйилган бўлиб, бунинг самараси кафедранинг ёш тадқиқотчи-олимлари томонидан олиб борилаётган илмий изланишларда ўз аксини топмоқда. Кафедра қошида ташкил этилган тўгарак кўплаб иқтидорли курсантларни бирлаштирган. Республика миқёсида ўтказиладиган турли кўрик- танловлар, билимлар беллашувига номзодлар ҳам айнан шу ерда сараланади. Кейинги йилларда кафедра жамоаси томонидан «Жиноят ҳуқуқи» (Умумий ва Махсус қисмлар), «Жиноятларни квалификация қилиш» дарсликлари, монография ва ўқув қўлланмалари нашр этилди. Жамоага юридик фанлар доктори, профессор А.Якубов, юридик фанлар доктори, профессор Р.Кабулов, юридик фанлар номзоди, доцент А.Отажонов ҳамда Д.Пайзиевлар бошчилик қилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech