Ўз Ру En
×

Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси

Ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси 2017 йилда ташкил этилган. Мазкур таркибий тузилма учта кафедра – гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда тиббий тайёргарлик кафедрасининг бирлаштирилиши натижасида вужудга келган.

Кафедра бирлашгунга қадар таркибий тузилмаларни турли йилларда М.Нурматов, Б.Кононенко, Б.Тўйчиев, Ф.Абдураҳмонов, тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Ризаев, Ч.Саидов, Ж.Ботаев, А.Ортиқов ва бошқалар бошқарган.

Кафедрада кундузги таълим курсантлари учун «Фалсафа», «Иқтисодиёт назарияси», «Суд бухгалтерияси», «Миллий ғоя ва Ўзбекистон стратегияси», «Фуқаролик жамияти», «Биринчи тиббий ёрдам асослари ва валеология», «Суд тиббиёти ва психиатрияси» фанларидан дарс берилади. Шунингдек, раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари учун «Миллий ғоя ва раҳбарлик санъати», «Ҳуқуқ фалсафаси», «Раҳбарнинг нотиқлик маҳорати», «Ички ишлар органларининг молиявий ва хўжалик фаолияти» фанлари ўтилади.

Жамоа профессор-ўқитувчилари томонидан машғулотлар давлат таълим стандартлари асосида интерфаол усуллар ёрдамида олиб борилади. Кейинги йилларда кафедра фонди «Фалсафа», «Социология»,«Ҳуқуқ фалсафаси», «Раҳбарнинг нотиқлик маҳорати», «Иқтисод назарияси», «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти», «Маънавият асослари», «Демократия: савол-жавоб», «Демократия: илмий-изоҳли луғат», «Биринчи тиббий ёрдам», «Судебная медицина», «Судебная психиатрия», «Дактилоскопическая экспертиза», «Суд тиббиёти ва психиатрияси» каби дарслик ва қўлланмалар билан бойитилди.

Кафедра қошида фаолият юритаётган «Тараққиёт», «Истиқлол» илмий тўгаракларида ҳар йили ўнлаб иқтидорли курсантлар саралаб олинади ва «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар», «Иқтисодиёт назарияси» фанларидан республика фан олимпиадаларига тайёрланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech