Мазкур таркибий тузилма 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган йиллар мобайнида ички ишлар идоралари фаолиятида психология, ички ишлар идоралари фаолиятида психология ва педагогика, психология ва касб этикаси, психология ва педагогика кафедраси номлари билан юритилган. 2017 йилдан у хизмат фаолияти психологияси кафедраси деб номланди ва мутахассислик кафедрасига айлантирилди.
Кафедрада кундузги таълим учун қуйидаги фанлар ўқитилади:
Кафедра фондининг «Касбий психология», «Шахс ҳуқуқий ижтимоийлашуви: назария ва амалиёт», «Ички ишлар органлари ходимларининг касбий-психологик тренинги», «Мутаассиб шахс психологияси», «Юридик психологиядан практикум», «Пенитенциар психология» сингари ўнлаб адабиётлар билан бойитилгани курсантларнинг зарур билимларни эгаллашларида қўл келмоқда. Бугунги кунда кафедра аъзолари томонидан ички ишлар органлари ходимларининг касбий-психологик тайёргарлигини такомиллаштиришга бағишланган илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада бир қатор олий таълим муассасалари билан илмий-амалий ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани ўзаро тажриба алмашиш ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Кафедра қошида курсантларнинг «Хизмат фаолияти психологи» илмий тўгараги ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда.